Эфиопия БМТнинг 7 ходимини “персона нон грата” деб эълон қилди
Эфиопия ҳукумати БМТнинг мамлакатдаги 7 ходимини “персона нон грата” деб эълон қилди ва улардан мамлакатдан 72 соат ичида чиқиб кетишни талаб қилди. Таъкидланишича, уларнинг барчаси мамлакатнинг ички ишларига аралашишда айбланмоқда.
Номақбул шахслар деб эълон қилинган шахслар орасида ЮНИСЕФ вакили, БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари бошқармасининг мониторинг гуруҳи раҳбари ва гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бошқармаси ходимлари бор.
Эфиопия ҳукуматининг таъкидлашича, улар мамлакатнинг Тиграй штатидаги айирмачиларни қўллаб-қувватлаган.
БМТ бош котиби Антониу Гутерриш бу хабардан ларзага келган. Бу ҳақда унинг расмий вакили ўринбосари Стефани Трамбле маълум қилди.
Трамбленинг айтишича, БМТ Эфиопиядаги фаолиятини давом эттириш ниятида. “Бош котиб Эфиопия бўйича ишини давом эттиради. БМТнинг инсонпарварлик миссиялари бирон-бир томонни қўллаб-қувватламайди, уларнинг иши муҳим ва давом этиши керак. Биз у ерда ишимизни давом эттиришимиз лозим ва шундай бўлишига умид қилиб қоламиз”, деб айтган Гутерриш вакили.
2020 йил ноябрдан бери Эфиопия ҳукумати ва тиграйлик айирмачилар орасида қуролли ихтилоф давом этиб келмоқда. Улар минглаб одамларнинг ҳаётига зомин бўлган, юз минглаб одамлар очарчилик ёқасида қолган, 2 млндан кўпроқ одам ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлган.
Мавзуга оид
19:00
“Матрица”нинг бузилиши ва тарихий ордер
13:38 / 24.12.2024
“Болалар совуқдан музлаяпти” – БМТ вакиллари қиш фаластинликлар ҳаётини янада оғирлаштираётганини маълум қилди
11:15 / 12.12.2024
Ўзбекистон халқаро мажбуриятларни бажариш доирасида 530 дан ортиқ фуқаросини Яқин Шарқдан қайтарди
18:38 / 11.12.2024