Берунийда салкам 1 млн долларлик қарздорлик ундирилди
Беруний туманида салкам 1 миллион АҚШ долларилик қарздорлик ундириб берилди. Бу ҳақда Kun.uz’га МИБнинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишча, қарздор “Бах техт Обод” МЧЖдан ундирувчи ТИФ Миллий банк Беруний филиали фойдасига 965 207 30 АҚШ доллари кредит қарзи ва почта харажати ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати мавжуд бўлган.
Қайд этилишича, қарз ундирувини қарздор жамиятга тегишли бўлган маъмурий бино ва чертак бинолари, ишлаб чиқариш майдони ҳамда тайёр трикотаж (полотно) маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун технологик линия ускуналарига қаратиш белгиланган.
Мажбурий ижро ҳаракатлари ижро ҳужжати бўлим иш юритувига келиб тушган кундан тегишли тартибда ижро иши юритуви қўзғатилган.
Дастлаб қарздор жамиятнинг банк ҳисоб рақамларига “МИБ ПОРТАЛ” электрон дастури орқали электрон тарзда инкасса топшириқномаси қўйилган ва юқорида кўрсатилган гаровдаги мол-мулклар хатловга олинган.
Хатланган мол-мулклар электрон онлайн-аукцион савдо майдончасига чиқаришга тайёргарлик кўрилаётган пайтда қарздор жамият томонидан белгиланган қарздорлик 965 минг 207,3 АҚШ доллари миқдорида тўлиқ тўлаб берилган.
Шу сабабли ижро ҳужжати Ўзбекистон “Суд ҳужжатлари ва бошқа орган ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг 41-моддаси 1-қисмига асосан тугатилган.
Олдинроқ МИБнинг Қорақалпоғистон бошқармаси ходимлари номидан Жўқорғи Кенгес бошлиғи Мурат Камалов ва Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошевга шикоят йўлланганди.
Мавзуга оид
13:29 / 22.12.2024
Самарқандда табиий газ ва электрдан қарздорликни йўқ қилиб бермоқчи бўлган ходимлар ушланди
14:08 / 13.11.2024
Тошкент вилоятида 3,3 триллион сўмлик солиқ қарздорлиги аниқланган — Бош прокуратура
08:48 / 09.11.2024
Кўп квартирали уйларни бошқариш органи қарзни судда ундиришда олдиндан давлат божини тўлашдан озод қилинди
10:18 / 02.11.2024