Ўзбекистон | 17:40 / 18.10.2021
12879
1 дақиқада ўқилади

Сўхда янги аэропорт қурилиши якунланди

Фарғона вилоятининг Сўх туманида янги аэропорт қуриш ишлари якунланди. Яқин кунларда синов учишлари амалга оширилади.

Фото: Фарғона вилояти ҳокимлиги

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Сўх эксклавига ташрифи доирасида туманда қурилиш ишлари якунланаётган янги аэропорт билан танишди.

Вилоят ҳокимлиги ахборотига кўра, Сўх туманининг “Навобод” МФЙ ҳудудида барпо этилган аэродром майдони 7 гектар бўлиб, узунлиги 700 метрни ташкил этади.

Қурилиш ишлари учун давлат бюджетидан 6,8 млрд сўм маблағ ажратилиб, учиш майдончаси, кутиш зали, овқатланиш шохобчаси, савдо нуқтаси, дам олиш жойларини ўзида қамраб оладиган замонавий мажмуа ташкил этилмоқда.

Фото: Фарғона вилояти ҳокимлиги
Фото: Фарғона вилояти ҳокимлиги
Фото: Фарғона вилояти ҳокимлиги

Яқин кунларда синов учишлари амалга оширилиши кўзда тутилган.

Аэропорт қурилиши 2020 йил 8 августдаги “2020-2021 йилларда Фарғона вилоятининг Сўх туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори ижроси доирасида амалга оширилди.

Мавзуга оид