Фан-техника | 19:34 / 30.10.2021
19016
1 дақиқада ўқилади

Амстердамда ҳайдовчисиз сув таксиси ишга туширилди

Қайиқлар ёз фаслида синовдан ўтказилганди.

Фото: Roboat

Ҳайдовчисиз Roboat қайиқлари Компьютер фанлари ва сунъий интеллект лабораторияси (CSAIL) ва Массачусетс технология институти Senseable City жамоалари томонидан ишлаб чиқилган.

Қайиқлар шаҳар каналлари бўйлаб сузади. Улар 5 нафар йўловчига мўлжалланган. Бундан ташқари, робоқайиқлардан каналдаги чиқиндини йиғиш ва маҳсулотларни етказиб беришда ҳам фойдаланиш мумкин.

TechCrunch нашрининг ёзишича, Roboat 360 градусли бир неча панорамали камералар, шунингдек, маршрутни аниқлаш учун GPS’дан фойдаланади.

Фото: Roboat

Қайиқлар симсиз тармоқ орқали қувват олади ва юк оғирлигидан келиб чиқиб, 12 соатдан 24 соатгача қувватсиз ишлай олади. У тезликни соатига 6 км.гача ошириши мумкин.

Жамоа электр қайиқни Амстердам каналларида 2021 йилнинг ёз фаслида синовдан ўтказган.

Мавзуга оид