Украина мудофаа вазири истеъфога чиқишга қарор қилди
Украина мудофаа вазири Андрей Таран мамлакат парламенти — Олий радага истеъфога чиқиши ҳақида ариза берди. Бу ҳақда ҳукуматнинг рададаги вакили Тарас Мельничук маълум қилди.
Таран ушбу лавозимни 2020 йил 1 мартдан бери эгаллаб келаётганди.
Мельничукнинг таъкидлашича, Украина парламенти 3 ноябрда 4 нафар вазир, жумладан, атроф-муҳит ва табиий захиралар вазири Роман Абрамовский, иқтисодиёт вазири Алексей Любченко, вақтинча оккупация қилинган ҳудудлар реинтеграцияси бўйича вазир Алексей Резников ва саноатнинг стратегик тармоқлари масалалари бўйича вазир Олег Урускийнинг истеъфога чиқарилиши масаласини кўриб чиқади.
Аввалроқ “Халқ хизматкори” фракциясида мудофаа вазири Андрей Таран соғлиғидан шикоят қилаётгани, шу сабабли унинг лавозимини бошқаси эгаллаши мумкинлиги айтилган.
Мавзуга оид
22:34 / 24.12.2024
Россия–Украина уруши тугайдими? Путин нимани хоҳлайди?
20:22 / 24.12.2024
Фронтдаги вазият: Россия ва КХДР қўшинлари Курск областида юришнинг янги тўлқинини амалга оширмоқда
21:42 / 23.12.2024
WP: Украина ҳукумати уруш 2025 йилда тугашига ишонмоқда
17:59 / 23.12.2024