15 та жиноятни фош қилган Молли
Навоийда Молли лақабли хизмат ити кўплаб жиноятларни фош қилишда ИИБ ходимларига ёрдам бермоқда. У гиёҳванд моддалар билан боғлиқ 15 та жиноятни фош қилган. Ушбу итни Навоий вилоятидаги комиссар Рекс, деса ҳам бўлади.
Навоий вилояти ИИБ Кинология хизмати фаолиятини мувофиқлаштириш бўлимида ҳозирги кунда 56 та хизмат ити парваришланмоқда. Шундан 43 таси немис овчаркаси бўлса, 4 таси Шарқий Европа овчаркаси. Ушбу итларнинг 44 таси махсус тайёргарликдан ўтган. Хусусан, уларнинг 19 таси “из-қидирув”, 14 таси гиёҳванд ва 8 таси портловчи моддалар излаб топиш, 3 таси эса антитеррор билан “шуғулланади”.
“Асосан вилоятҳудудидажойлашганйўл-патрульмасканлари, блок-постларда, авто ва темир йўл вокзалларида ҳамда аэропортда хизмат олиб борамиз. Хизмат давомида қўшни вилоят ҳамда қўшни давлатлардан айланма йўллар орқали кириб келадиган гиёҳванд ва портловчи моддалар, ўқотар қуролларни аниқлаймиз. Асосан немис овчаркаси ва Шарқий Европа овчаркаларидан фойдаланамиз. Итлар ҳар куни ветеринария хизмати томонидан назорат қилиб борилади. Ҳар бир хизмат итига бир кунда 400 грамм гўшт ва 600 грамм гуручёкисулиёрмасиберилади”, — дейди Навоий вилояти ИИБ Кинология хизмати фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими хизматни ташкиллаштириш бўлинмаси бошлиғи Акмал Қобилов.
Таъкидланишича, жорий йилнинг январь-сентябрь ойларида хизмат итлари билан 332 маротаба воқеа жойига чиқилган ҳамда 96 та ҳолатда жиноятлар хизмат ити ёрдамида фош қилинган. Хусусан, Молли каби итларнинг ёрдамида 61 та ўғирлик, 27 та гиёҳванд моддалар билан боғлиқ, 1 та қотиллик, 1 та босқинчилик, 1 та талончилик жиноятлари иссиқ изида фош этилган. Ушбу даврда итлар ёрдамида аниқланган гиёҳванд моддалар миқдори 566 граммни ташкил қилади.
“Молли билан 5-6 йилдан бери хизмат олиб бораман. Ушбу даврда у 15 га яқин жиноятни аниқлаган. Масалан, яқинда Нарпай блок-постида хизмат олиб бораётган пайтимда Молли ҳаракатланиб келган “Nexia” машинасида гиёҳванд модда борлигини аниқлади. Хизмат итимнинг сезувчанлиги жуда кучли. Излаб топиши ҳам яхши. Молли жаҳлдор ва ўйинқароқ ит бўлиб, ундан жиноятларни фош қилишда самарали фойдаланса бўлади”, — дея таъкидлайди кинолог Даврон Қурбонов.
Кинология хизмати фаолиятини мувофиқлаштириш бўлимида ҳудудий ИИБ органларида фаолият олиб борувчи кинологларнинг малакасини ошириш ҳам йўлга қўйилган.
Руслан Сабуров, Kun.uz мухбири.
Монтаж устаси – Жаҳонгир Алибоев.
Мавзуга оид
16:07 / 03.12.2024
Савдо-саноат палатаси Навоий вилояти ҳудудий бошқармасига янги раҳбар тайинланди
19:25 / 02.12.2024
Навоийда пора олган ИИБ ходими озодликдан маҳрум қилинди
12:16 / 01.11.2024
Навоийда одамлар даромадини кўпайтириш масаласи кўриб чиқилди
21:27 / 31.10.2024