Жаҳон | 18:17 / 15.11.2021
3887
1 дақиқада ўқилади

Samsung симсиз қулоқчинлари аллергия келтириб чиқараётгани айтилмоқда

Фойдаланувчиларнинг тахминларига кўра, бунга қулоқчин корпусини тайёрлашда ишлатилган акрилат ва уни қувватлайдиган контактларнинг никелдан тайёрлангани сабаб бўлмоқда.

Фото: Samsung

Samsung симсиз қулоқчинлари фойдаланувчилари қулоқларида муаммолар пайдо бўлганидан шикоят қилмоқда, деб хабар берди Sammobile портали.

Хабарда айтилишича, айримларда аллергия билан бирга юқори ҳарорат кузатилган, айримлар эса тери инфекцияси билан шифохонага мурожаат қилган.

Фойдаланувчиларнинг тахминларига кўра, бунга қулоқчин корпусини тайёрлашда ишлатилган акрилат ва уни қувватлайдиган контактларнинг никелдан тайёрлангани сабаб бўлмоқда.

Samsung жабрланган фойдаланувчиларга Galaxy Buds Pro қулоқчинлари учун тўлаган пулларини қайтариб беришни ва тиббий харажатларни қоплаб беришни таклиф қилган.

Мавзуга оид