«Лукойл» Ўзбекистонда 100 миллиард куб метр газ қазиб олди
Россиянинг «Лукойл» нефть компанияси Ўзбекистонда 100 миллиард куб метр газ қазиб олиш кўрсаткичига эришди. Бу ҳақда Нефть-газ ахборот агентлиги хабар бермоқда.
2004 йилдан буён «Лукойл» компанияси томонидан Ўзбекистонда амалга оширилаётган лойиҳалардан тўпланган табиий газ қазиб олиш ҳажми 100 миллиард куб метрга етди.
Қайд этилишича, газнинг асосий қисми (70 фоиздан ортиғи) Бухоро вилоятининг Қандим-Хаузак-Шоди майдонида қазиб олинган. 2008 йилда Хаузак-Шоди ишлаб чиқаришнинг лойиҳавий даражасига етди - йилига 4 миллиард куб метр газ. Корхона томонидан 2017 йилда водород сулфидли газни қайта ишлаш, тозаланган табиий газ, барқарор газ конденсати ва олтингугурт олиш учун мўлжалланган, йилига 8,1 миллиард куб метр газ қувватига эга Қандим газни қайта ишлаш мажмуаси фойдаланишга топширилди.
«Лукойл» Ўзбекистон ҳудудида Қандим-Хаузак-Шоди ва Жануби-Ғарбий Ҳисор лойиҳалари бўйича маҳсулот тақсимоти бўйича иккита шартнома асосида ишлайди. Компания конларни ўзлаштириш ва тартибга солиш, табиий газ қазиб олиш, тозалаш ва товар ҳолатига қайта ишлаш билан шуғулланади. «Лукойл» томонидан мамлакатда қазиб олинаётган газнинг бутун ҳажми ички ва халқаро бозорда талабга эга экани айтилади.
Мавзуга оид
21:05 / 22.12.2024
Қатар Европага газ етказиб беришни тўхтатиб қўйиш билан таҳдид қилди
13:29 / 22.12.2024
Самарқандда табиий газ ва электрдан қарздорликни йўқ қилиб бермоқчи бўлган ходимлар ушланди
15:57 / 21.12.2024
Ўзбекистонда газ, нефт ва бензин ишлаб чиқариш камайишда давом этяпти
07:40 / 21.12.2024