Ҳоким 1,5 млн сўм ойлик ҳақида гапирди: одамлар нима дейди?
“Айримлар 1,5 млн ойлик бераман, деса “кам” дейди, лекин 6 ойлаб уйда ўтиради”. Тошкент шаҳри ҳокимининг бу гапи кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Kun.uz ҳамюртларимизнинг бу борадаги фикрлари билан қизиқди.
Президент 23 ноябр куни Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманига ташриф чоғида аҳолини иш билан таъминлаш масаласига тўхталди. Фаоллар билан учрашув чоғида шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ҳам ўз фикрларини билдирди.
“Чиндан ҳам вакант ўринларимиз анча кўп. Лекин айрим ишсизларга: “Мана шу ишда ишлаб тур, 1,5 млн сўм маоши бор, секин-секин ошириб борасан” десак, “1,5 млн сўм етмайди” дейишади. Лекин 6 ойлаб уйда ўтираверади”, – деди ҳоким.
Ортиқхўжаевнинг бу гаплари жамоатчилик орасида кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Ҳокимнинг фикрини маъқуллаганлардан кўра унга қарши бўлганлар кўпроқни ташкил қилди десак адашмаган бўламиз.
Хусусан, кўплаб фуқаролар 1,5 млн сўм маошдан йўлкира ва тушликни айириб ташласа, деярли ҳеч вақо қолмаслигини таъкидлади.
Kun.uz муҳокама марказида бўлиб турган ушбу масалада фуқаролар фикри билан қизиқди.
Мавзуга оид
17:35 / 02.12.2024
Сўровнома: Уйни иситишга неча пул сарфлайсиз?
17:03 / 29.10.2024
Европаликлар уй-жойга пул тўлаш учун озиқ-овқат харажатларини камайтиришга мажбур бўлмоқда — сўровнома
20:31 / 14.10.2024
Россия аҳолиси мамлакатдаги мигрантлар сонини жуда кўп деб ҳисобламоқда
17:04 / 04.09.2023