Ўзбекистон | 14:36 / 03.12.2021
5716
1 дақиқада ўқилади
Йил бошидан бери сабзи нархи ўртача 68 фоизга ошди
Ўзбекистонда йил бошидан буён сабзи нархи ўртача 68 фоизга ошди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Истеъмол нархлари мониторинги маълумотларига кўра, ноябрь ойида сабзи нархи октябрь ойига нисбатан ўртача 25 фоизга арзонлашди. Бироқ йил бошидан буён сабзи нархи ўртача 68 фоизга ошган.
Аввалроқ, помидор нархлари бир ойда ўртача 54 фоизга қимматлашгани хабар берилганди.
Давлат статистика қўмитасининг истеъмол нархлари кузатуви маълумотларига кўра, ноябр ойида помидор нархлари октябр ойига нисбатан ўртача 54 фоизга қимматлашган.
Шу билан бирга, помидор нархлари йил бошидан буён ўртача 0,1 фоизга арзонлашгани кузатилган.
Мавзуга оид
08:45
Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси салкам 60 млрд долларга етди
10:56 / 22.12.2024
2024 йил 11 ойда қанча енгил автомобил ишлаб чиқарилгани маълум қилинди
08:10 / 10.12.2024
Ўзбекистонда доимий аҳоли сони 37,5 млндан ошди
16:51 / 09.12.2024