Ўзбекистон | 11:10 / 10.12.2021
2514
1 дақиқада ўқилади

Самарқандда қиморхона фош этилди

Фото: ИИБ ахборот хизмати

Самарқанд шаҳрида жойлашган чойхонада ташкил этилган қиморхона фош этилган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, 2021 йил 5 декабр куни ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси ҳамда Самарқанд шаҳар ИИО ФМБ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.

Тадбир давомида Самарқанд шаҳар Ҳумо маҳалласида жойлашган чойхонада 17 нафар фуқаро қимор ўйнаётгани аниқланган.

Дастлабки суриштирувда аниқланишича, қимор ўйинлари Ҳумо маҳалласида яшовчи 1958 йилда туғилган Х.О. томонидан ташкил қилиб келинган.

Воқеа жойини кўздан кечириш давомида ўйинчилар томонидан қимор учун тикилган жами 718 минг сўм пуллар, 100 дона карта колодалари борлиги аниқланган.

Қайд этилишича, ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид