АҚШ давлат котиби Осиё давлатлари бўйлаб турнесини бекор қилди
АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен Жануби-шарқий Осиё давлатлари бўйлаб турнесини унинг делегациясига ҳамроҳлик қилган журналистлардан бирида коронавирус аниқлангани сабабли бекор қилишига тўғри келди. Бу ҳақда давлат департаменти матбуот котиби Нед Прайс баёнотига таяниб ОАВ хабар берди.
АҚШ делегацияси Малайзияда бўлганда журналистда коронавирус борлиги тасдиқланган ва шундан кейин у иҳоталанган. Прайснинг таъкидлашича, коронавирус тарқалиши хавфини камайтириш учун сафарни бекор қилишга қарор қилинган.
Блинкен ушбу вазият сабабли Таиландга сафарини қолдирган. У бу ҳақда 16 декабрда учрашиши керак бўлган Таиланд ташқи ишлар вазирига маълум қилган ва бундан афсусланиш билдирган.
Бундан олдин АҚШ делегацияси Индонезияда бўлган.
Мавзуга оид
15:13 / 21.12.2024
Блинкен: Украина курашиш ёки музокара ўтказиш ҳақида бир қарорга келиши керак
20:15 / 17.12.2024
Блинкен Яқин Шарқда. АҚШнинг Суриядаги манфаатлари нималар?
15:03 / 10.12.2024
Хитой коронавирус Уҳан лабораториясида яратилганини рад этди
17:43 / 03.12.2024