Иқтисодиёт | 18:31 / 06.01.2022
26007
1 дақиқада ўқилади

НКМК учта корхонага бўлинди

Фото: Навоий кон-металлургия комбинати

2022 йил 1 январдан бошлаб НКМК негизида 3та янги корхона ташкил этилди. Бу ҳақда комбинат матбуот хизмати хабар бермоқда.

НКМК негизида ташкил этилган корхоналар:

  • “Навоий кон-металлургия комбинати” АЖ;
  • “Навоийуран” давлат корхонаси;
  • “Навоий кон-металлургия комбинати жамғармаси” давлат муассасаси.

НКМКни трансформация қилиш 2020 йил 6 мартдаги президент қарорида белгилаган эди. Шу асосда корхонани юқоридаги тарзда учга бўлиш ҳақида 2021 йил март ойида ҳукумат қарори қабул қилинди.

Сентбр ойида бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров НКМКнинг 10–15 фоиз улушини IPO орқали сотиш режалаштирилаётганини маълум қилганди.

Мавзуга оид