Хитой АҚШни Гуантанамо қамоқхонасини зудлик билан ёпишга чақирди
Гуантанамо қамоқхонаси 2002 йилда ташкил этилган. Унга Афғонистондаги ва бошқа антитеррор операцияларда асирга олинганлар ташланган.
Хитой АҚШни Гуантанамо қамоқхонасини зудлик билан ёпиш ва маҳбусларни қийноққа солган барча шахсларни жавобгарликка тортишга чақиради. Бу ҳақда Хитой ташқи ишлар вазирлиги вакили Ван Вэнбин маълум қилди.
"Гуантанамо қамоқхонаси – инсон ҳуқуқлари тарихидаги қора саҳифа", - деди дипломат.
Унинг сўзларига кўра, Гуантанамо қамоқхонасига дастлабки маҳбуслар келтирилганидан буён ўтган 20 йил давомида маҳбусларнинг қийноққа солиниши тўғрисидаги мақолалар газеталар саҳифаларида кўп марта чоп этилган.
"Аслида, Америка томонидан ташкил этилган махфий қамоқхоналар бутун дунёда бор, Гуантанамо – айсбергнинг учи холос", - деди Ван Вэнбин.
У АҚШ Гуантанамо ва бутун дунёдаги махфий қамоқхоналарни ёпиши, жабрланганлардан узр сўраб, компенсация тўлаши, қийноқ қўллашга буйруқ берган ва бу буйруқни ижро этганларни жавобгарликка тортишга чақирди.
Гуантанамо қамоқхонаси 2002 йилда ташкил этилган. Унга Афғонистондаги ва бошқа антитеррор операцияларда асирга олинганлар ташланган.
2009 йилда кичик Жорж Буш ўрнини эгаллаган президент Барак Обама қамоқхонани 12 ой ичида ёпиш тўғрисидаги буйруқни имзолаганди. Аммо Гуантанамо қамоқхонаси ҳозиргача фаолият юритмоқда.
Мавзуга оид
17:07
Хитойнинг Ўзбекистон билан савдо айланмаси ҳажми камайди
23:24 / 23.12.2024
Хитойда мураккаб вазиятга тушиб қолган Ўзбекистон фуқаролари ватанга қайтарилди
22:10 / 23.12.2024
АҚШ Хитойнинг эски чипларига нисбатан тергов бошлади
11:25 / 23.12.2024