Жаҳон | 16:44 / 13.01.2022
14457
1 дақиқада ўқилади

COVID эндемик касалликка айланмоқда – ЖССТ

ЖССТ вакилининг сўзларига кўра, пандемия бошланганидан бери коронавирусда жиддий ўзгаришлар юз берди.

Фото: Xisco Navarro / ZUMA / ТАСС

COVID борган сари эндемик хусусият касб этмоқда. Бу ҳақда ЖССТ фавқулодда касалликлар бўлинмаси техник гуруҳи бошлиғи Мария Ван Керкхове маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, пандемия бошланганидан бери коронавирусда жиддий ўзгаришлар юз берди. Аммо шу билан бирга унинг эндемик хусусиятга эга бўлганини юз фоиз ишонч билан тасдиқлаш керак эмас.

Бундан ташқари, коронавирус тез-тез мутацияга учрамоқда, шу боис пандемиянинг қандай ривожланишини олдиндан айтиш қийин.

"Буни грипп ёки бошқа мавсумий инфекциялар каби олдиндан айтиб бўлмайди. Биз шунга келяпмиз, аммо ҳозирча етиб келмадик", - деди Ван Керкхове.

Аввалроқ Жанубий Африка Республикаси олимлари коронавирус пандемияси эпидемиядан эндемияга – маълум бир ҳудудга хос касалликка айланаётганини билдирганди.

Мавзуга оид