Эрдўған Украинага сафар вақтида омикрон юқтириб олганини маълум қилди
Туркия президентининг сўзларига кўра, у ва турмуш ўртоғи коронавируснинг янги вариантини енгил ўтказмоқда ва шифохонага ётиш талаб қилинмайди.
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған ва унинг турмуш ўртоғи коронавируснинг омикрон штаммини юқтириб олди. Бу ҳақда Туркия раҳбарининг Telegram-каналида маълум қилинди.
«Бугун дастлабки симптомлардан сўнг рафиқам билан COVID-19’га тест топширдик. Тест мусбат чиқди. Бу омикрон эканлиги аниқланди, — деб ёзди Эрдўған.
Туркия президентининг сўзларига кўра, у ва турмуш ўртоғи коронавируснинг янги вариантини енгил ўтказмоқда ва шифохонага ётиш талаб қилинмайди.
«Биз ишимизни уйдан давом эттирамиз. Дуоларингизни кутамиз», — дея қўшимча қилган Эрдўған.
Маълумот учун, 3 февраль куни Эрдўған рафиқаси билан Украинага ташриф буюрганди. Киевда у Украина президенти Владимир Зеленский билан учрашди, томонлар ўртасида мудофаа соҳасида келишув ва меморандумлар имзоланди, шунингдек, Украина шарқидаги можаро муҳокама қилинди.
Мавзуга оид
20:38 / 20.12.2024
Эрдўған Сурия шимолидаги террорчиларни зарарсизлантириш вақти келганини айтди
17:52 / 17.12.2024
WSJ: АҚШ Сурия чегарасида турк қўшинлари тўпланаётганидан хавотирда
16:24 / 15.12.2024
Дамашқ ва Ҳалаб Туркияники бўлиши мумкин эди – Эрдўған
19:32 / 13.12.2024