Жаҳон | 09:50 / 13.02.2022
44768
4 дақиқада ўқилади

Соғлом яшаш учун энг қулай бўлган дунёнинг топ-20 шаҳри

Британия компанияси мутахассислари ҳавонинг ифлосланиш даражаси, умр кўриш давомийлиги, хавфсизлик ҳолати ва йиллик қуёшли кунлар сони каби омиллардан келиб чиқиб, 2022 йилда соғлом ҳаёт кечириш учун энг қулай бўлган шаҳарлар рейтингини эълон қилди.

Фото: www.hd.se

Миллионлаб одамлар ҳар бир янги кунни яхши ниятлар билан бошлашади: соғлом турмуш тарзига амал қилиш, ичиш ёки чекишни ташлаш, кўпроқ жисмоний машқлар билан шуғулланиш ва тўғри овқатланиш.

Британиянинг Money.co.uk компанияси мутахассислари 2022 йилда соғлом ҳаёт кечириш учун энг қулай бўлган шаҳарлар рейтингини эълон қилди.

Тадқиқотда ҳавонинг ифлосланиш даражаси, умр кўриш давомийлиги, мамлакатдаги хавфсизлик ҳолати, йиллик қуёшли кунлар сони каби омиллар ҳисобга олинган.

Шунингдек, ўтган йиллардан фарқли равишда жорий йилда глобал пандемия бошланганидан бери долзарб бўлиб қолган бир қанча омиллар ҳам инобатга олинган: тиббиёт ходимлари, психиатрлар ва психологлар сони, руҳий касалликлар ва психофаол моддаларни истеъмол қилиш билан боғлиқ ҳолат, мамлакат ёки шаҳарнинг умумий соғлиқни сақлаш харажатлари.

Япония – соғлом яшаш учун энг қулай давлат

Фото: Getty Images

Япония бир қатор ижобий омиллар сабаб 2022 йилда соғлом яшаш учун дунёдаги энг қулай давлат сифатида эътироф этилган. Мамлакатдаги жамоат транспорти жуда ҳам қулайлиги камдан кам одамга шахсий машинадан фойдаланиши учун зарурат яратади. Бу эса ҳавонинг жуда кам ифлосланишига олиб келади.

Шунингдек, японча овқатланиш маданияти (унчалик кўп бўлмаган порциялар ва оқсилга бой таомлар) ҳам соғлом турмуш тарзини таъминлашда муҳим омил ҳисобланади.

Мамлакат аҳолиси пиёда саёҳат қилишни афзал кўришади, буни жуда паст семириш даражаси (3,6 фоиз) ҳам тасдиқлайди.

Ўртача умр кўриш бўйича ҳам Япония дунёдаги энг юқори кўрсаткичлардан бирига эга. Бугунги кунда сайёрадаги энг кекса одам ҳам япониялик Кейн Танакадир. У ҳозирда 119 ёшда.

Швейцария – узоқ умр кўриш кўрсаткичи энг юқори мамлакат

Фото: AP

Мамлакатдаги ўртача умр кўриш давомийлиги 84 ёшни ташкил этади. Швейцария шаҳарлари одамларни пиёда юришга мажбурлаш учун мўлжалланган, бир жойдан иккинчи жойга пиёда бориш жуда ҳам қулай. Бу ерда битта кичкина муаммо бор: йиллик қуёшли кунларнинг камлиги сабаб одамлар Д витамини таблеткасини истеъмол қилиб юришлари тавсия этилади.

Канада – энг кўп ижтимоий хизматчиларга эга давлат

Фото: AP

 

Канада ҳар 100 000 кишига(145,4та) энг кўп ижтимоий ишчилар тўғри келадиган мамлакат ҳисобланади. Мамлакат ялпи ички маҳсулотининг 10,79 фоизи соғлиқни сақлаш тизимига сарфланади.

Соғлом яшаш учун энг қулай бўлган дунёнинг Топ-20 шаҳри

1. Валенсия (Испания)

2. Мадрид (Испания)

3. Канберра (Австралия)

4. Лиссабон (Португалия)

5. Токио (Япония)

6. Цюрих (Швейцария)

7. Вена (Австрия)

8. Чиангмай (Таиланд)

9. Аделаида (Австралия)

10. Любляна (Словения)

11. Сингапур (Сингапур)

12. Хельсинки (Финландия)

13. Таллин (Эстония)

14. Порту (Португалия)

15. Вильнюс (Литва)

16. Брисбан (Австралия)

17. Барселона (Испания)

18. Маскат (Омон)

19. Рейкявик (Исландия)

20. Загреб (Харватия).

Хельсинки – энг тоза ҳавога эга шаҳар

Фото: Shutterstock

 

Финландия дунёдаги энг кам ифлосланган мамлакат ҳисобланади. Шу сабаб мамлакат пойтахти Хельсинкининг энг тоза ҳавога эга шаҳарлар рўйхатида биринчи ўринда туриши ажабланарли эмас. Финландияда қайта тикланадиган энергия манбалари, электр транспорт воситалари ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш каби қатъий экологик қоидалар мавжуд. Бунинг натижасида Хельсинки аҳолиси энг тоза ҳаводан нафас олишдек бахтга эга.

Цюрих – жиноятчилик даражаси энг паст шаҳар

Фото: wikipedia.org

 

Соғлом турмуш қоидаларига амал қилган ҳолда, иложи борича хавфсиз шаҳарда яшамоқчи бўлганлар учун Цюрих энг қулай манзил. Шаҳар аҳолиси ҳайратланарли табиат, бой маданият, ҳашаматли бинолар ва мўмай даромад топиш имкониятларига эга.

Мавзуга оид