Ўзбекистон | 16:22 / 08.03.2022
33626
2 дақиқада ўқилади

Маҳалла вазирига ўринбосарлар тайинланди

Тошкент шаҳри ҳокими ўринбосари ва Президент Администрацияси масъул ходими қайта ташкил этилган вазирликда иш бошлади.

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ўрнида ташкил этилган Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги раҳбарига уч нафар ўринбосар тайинланди.

Содиқжон Турдиев маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Содиқжон Турдиев

Содиқжон Турдиев 2012-2013 йилларда Фермерлар кенгаши раиси бўлган, 2013 йил декабрида ЎзЛиДеП етакчилигига сайланган, 2015 йилда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари бўлганди. 2018 йил августида Андижон вилоятининг Жалақудуқ тумани ҳокими лавозимига тайинланганди, 2019 йил августида туман ҳокимлигини тарк этган, 2020 йил январида «Нуроний» жамғармаси раиси бўлган, кейинроқ 2020 йил февралида маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири ўринбосарлигига тайинланганди.

Абдулла Турсунов маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди. Бунгача у Президент Администрацияси масъул ходими сифатида фаолият юритган.

Мухтор Муҳиддинов маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди. 

Мухтор Муҳиддинов

Мухтор Муҳиддинов муқаддам Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи бўлган, 2020 йил ноябридан буён Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари - шаҳар каналларидан фойдаланиш ва уларга туташ ҳудудларни ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи эди.

  • Эслатиб ўтамиз, март ойи бошида Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги сифатида қайта ташкил этилди. Унга раҳбарлик қилиш Президент маслаҳатчиси Турсинхон Худайбергеновга юклатилди.
  • Вазирликнинг собиқ раҳбари Раҳмат Маматов февраль ойи ўрталарида Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланганди.

Мавзуга оид