Ўзбекистон | 10:54 / 14.03.2022
25883
1 дақиқада ўқилади

Фото: Қишлоқларда баҳор нафаси

Навоий вилоятининг Нурота туманидаги аксарият қишлоқлар тоғ тизмалари этагида жойлашган. Одатда бу қишлоқларда баҳор бироз кечикиб келади. Аммо бу йил тоғли қишлоқларда ҳам аллақачон далалар кўклаб, баҳор нафаси сезилган. Kun.uz мухбири туманнинг Дара қишлоғида бўлиб, кўклам манзараларини кадрларга муҳрлади.

Дара қишлоғи тоғлар орасида – дарада жойлашган. 30 га яқин оила истиқомат қиладиган қишлоқда одамлар асосан чорвачилик билан машғул бўлишади. Табиат манзаралари гўзал бўлгани туфайли баҳор пайтларида қишлоққа кўплаб маҳаллий сайёҳлар келади.

Мавзуга оид