Ўзбекистон | 07:39 / 26.03.2022
23795
1 дақиқада ўқилади

Ҳазорасп тумани ҳокими ўринбосари 12 минг доллар билан ушланди

Ҳазорасп тумани ҳокимининг ўринбосари жиноят устида ушланди, деб хабар бермоқда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.

Фото: Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти

Қайд этилишича, департаментнинг Ҳазорасп туман бўлими томонидан ДХХнинг Хоразм вилояти бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.

Унда, Ҳазорасп туман ҳокимининг ўринбосари У.А. мансаб мавқейидан фойдаланиб Қиртепа маҳалласи ҳудудида ноқонуний қурилган турар жой биноларини бузмаслик ҳамда ушбу маҳалладаги туман ҳокимлиги захирасида бўлган 18 сотих ер майдонини турар жой қуриш учун ажратиб бериш эвазига фуқаро И.дан 12 000 доллар талаб қилиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Маълум қилинишича, ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Мавзуга оид