Жамият | 19:30 / 01.04.2022
14199
2 дақиқада ўқилади

Биржанинг xarid.uzex.uz портали орқали 879,2 млрд сўмлик бюджет маблағлари тежалди

Фото: UZEX

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 17 мартдаги «Юқори ликвидли ва монопол товарларни сотиш жараёнларига бозор механизмларини жорий этишни давом эттириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5031-сон Қарорининг ижросини таъминлаш доирасида биржада биржа савдолари ва электрон тижорат соҳаларида бир қатор янги лойиҳалар ишга туширилди.

Хусусан, давлат харидлари тизимида шаффофликни ошириш ва қўшимча қулайликларни яратиш мақсадида 2021 йилда xarid.uzex.uz ягона портали жорий этилди. Ўтган йилнинг ўзида порталда умумий ҳажми 11 трлн сўмга тенг 1 миллионта шартнома тузилган эди.

2022 йил январь–март ойларида эса давлат харидлари бўйича электрон савдо тизимида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 2021 йилнинг мос даврига нисбатан уч маротабага ошиб, қарийб 4,2 трлн сўмни ташкил қилди. Бунда бюджет ва корпоратив буюртмачилари маблағлари тежалиши ҳам уч маротабага ўсиб, 879,2 млрд сўмга тенг бўлди.

UZEX матбуот хизмати Ⓣ

Мавзуга оид