Бухорода саксовул ўғирлаган шахслар ушланди
Бухоро вилояти Пешку туманида саксовул буталари ноқонуний равишда олиб кетилаётган юк машиналари тўхтатиб қолинди. Бу ҳақда вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси хабар берди.
Экология инспекторлари ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда навбатдаги экологик рейд тадбири ўтказилган. Тадбирда Пешку туман Варахша чўл ҳудудидан «ГАЗ-53» русумли давлат рақами белгисиз ҳаракатланиб бораётган автомашина ноқонуний равишда саксовул буталарини олиб келаётгани аниқланиб, Экопатрул ходимлари томонидан ҳайдовчига тўхташ буйруғи берилган. Аммо ҳайдовчи тўхташ талабларига бўйсунмай, машинасини тўхтатмай, қочиб кетишга ҳаракат қилган.
Шунга қарамай, олиб борилган ҳаракатлар давомида автомашина тўхтатилиб, жарима майдончасига жойлаштирилган.
Ушбу ҳолат юзасидан икки нафар фуқарога нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 79-моддаси (дарахтларни, буталарни, бошқа ўсимликларни ва ниҳолларни қонунга хилоф равишда кесиш, кундаков қилиш, шикастлантириш, йўқ қилиш ёки бошқа жойга кўчириб ўтказиш) 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, жарима ҳамда табиатга етказилган зарар ҳисобланган.
Мавзуга оид
17:03 / 15.12.2024
Бухорода ҳайдовчи маст ҳолда автобус бошқариб, одам ташиётганда ушланди
15:29 / 03.12.2024
Бухоро шаҳрининг тарихий қисмида мотоцикл ва скутер кабиларнинг ҳаракати чекланди
11:04 / 02.12.2024
2025 йилда Россия шаҳрида Бухоро маданияти кунлари ўтказилади
17:27 / 30.11.2024