Андижонда одамлар фаст-фуддан заҳарланиши бўйича жиноят иши қўзғатилди
6 июл куни Андижон вилояти Қўрғонтепа туманида 30 нафарга яқин киши тез тайёрланадиган таом – фаст-фуд емакхонасидаги овқатдан заҳарланиб, касалхонага ётқизилган. Вилоят прокуратураси ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилганини маълум қилди.
Қайд этилишича, Қўрғонтепа тумани, «Ижтимоят» МФЙ Бўстон кўчасида яшовчи, фуқаро Ғ.М Қўрғонтепа туман юқумли касалликлар шифохонасига холсизлик, кўнгил айниши, қайд қилиш, бош оғриғи ва ич кетишидан шикоят қилган.
Шу куннинг ўзида яна 26 нафар фуқаро соғлигида юқоридаги белгилар билан туман юқумли касалликлар шифохонасига мурожат қилишган.
Беморларга «Ўткир гастроэнтерит» ташхиси билан шошилинч тиббий муолажалар ўтказилган, ҳозирда барча беморларнинг умумий аҳволи қониқарли.
«Заҳарланишга сабаб бўлган ҳолатларни аниқлаш бўйича олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида беморларнинг барчаси 2022 йил 5-6 июл кунлари туман марказида жойлашган тез тайёрланадиган егуликлар билан савдо қилувчи шохобчадан «Нонбургер» ва «Ҳот-дог» сотиб олиб истеъмол қилганини билдиришган», дейилади муносабатда.
Мазкур ҳолат юзасидан Қўрғонтепа туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 257-(1)-моддаси (Санитарияга оид қонунчиликни ёки эпидемияга қарши кураш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Бундан аввалроқ Kun.uz мухбири мазкур заҳарланиш ҳодисаси сабабларини ўрганиш мақсадида Қўрғонтепада бўлиб, махсус репортаж тайёрлаганди.
Мавзуга оид
18:16 / 11.12.2024
Олимлар умрни бир неча йилга қисқартириши мумкин бўлган маҳсулотлар номини айтди
17:40 / 12.11.2024
Андижонда туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи ва кадрлар бўлими бошлиғи ушланди
17:21 / 07.11.2024
Фарғонада тўрт киши овқатдан заҳарланди
15:44 / 01.11.2024