Ўзбекистон | 17:52 / 18.07.2022
21671
1 дақиқада ўқилади

Оқолтин тумани ҳокими ўринбосари пора билан ушланди

Давлат хавфсизлик хизмати Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди.

Унда, Оқолтин тумани ҳокими ўринбосарларидан бири ўз хизмат хонасида маҳаллий масъулияти чекланган жамият иш юритувчисидан 400 АҚШ долларини пора сифатида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Аниқланишича, мазкур мансабдор шахс ушбу МЧЖни биржа савдолари орқали ун маҳсулотлари сотиб олишига тўсқинлик қилиш, имтиёзлар бермаслик ҳамда «қора рўйхат»га киритиш билан қўрқитиб, агарда 500 АҚШ доллари берса, келгусида МЧЖга раҳнамолик қилишини билдирган ва ушбу мақсадда муқаддам 1 млн. сўм олган.

Ҳозирда ушбу мансабдор шахсга нисбатан Жиноят кодекси 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Давлат хавфсизлик хизмати хабарига кўра, айни вақтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бундан олдин Қўрғонтепа прокурори ёрдамчиси пора олаётганда ушланганди.

Андижон вилояти Қўрғонтепа тумани прокурори ёрдамчиси 10 июл куни 1500 доллар пора олаётган вақтда қўлга олинди

Мавзуга оид