Ўзбекистон | 13:11 / 29.08.2022
10770
1 дақиқада ўқилади

Корея кемасозлик ташкилоти ўзбекистонлик мутахассисларни ишга олмоқчи

Жанубий Корея кемасозлик ташкилотлари Е-7 ишчи визаси асосида ўзбекистонлик малакали мутахассисларни ишга ёллашга қизиқиш билдирмоқда.

Фото: Dunyo

Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Кванжу шаҳридаги ваколатхонаси вакиллари DHMC Co Ltd кемасозлик ташкилоти вакиллари билан учрашув ўтказди, дея хабар бермоқда “Дунё”.

Мулоқот чоғида E-7 визаси асосида ўзбекистонлик ишчиларни ушбу ташкилотга ишга жалб қилиш бўйича фикр алмашилди.

Учрашувда Миграция агентлигининг Кореядаги ваколатхонаси ҳамда DHMC Co Ltd кемасозлик ташкилоти ўртасида ўзбекистонлик мутахассисларни E-7 визаси асосида ушбу ташкилотга жалб қилиш бўйича ҳамкорлик ўрнатилди.

Келгусида мазкур ташкилотнинг ишлаб чиқариш ҳажмидан келиб чиққан ҳолда, хорижий ишчи кучига бўлган талаби ва ташкилий масалалар бўйича иш олиб боришга келишилди.

Ташкилот раҳбарияти ҳозирда заводда фаолият юритиб келаётган ўзбекистонлик мигрантлар кўникмаларини юқори баҳолаши таъкидланди.

Мавзуга оид