Жаҳон | 12:55 / 13.09.2022
12570
1 дақиқада ўқилади

Пашинян тунги тўқнашувлардаги қурбонлар ҳақида маълумот берди

13 сентябрга ўтар кечаси Озарбойжон билан чегарадаги отишмада 49 нафар арман аскари ҳалок бўлган. Бу ҳақда Арманистон бош вазири Никол Пашинян мамлакат парламентида чиқишида айтди.

Фото: AP

Пашиняннинг айтишича, бу рақамлар ортиб боради. Арманистон етакчиси тонгга бориб икки давлат чегарасидаги ҳарбий ҳаракатлар интенсивлиги пасайганини айтди. Пашинянга кўра, Арманистоннинг мурожаати асосида КХШТ доимий кенгаши йиғилиш ўтказмоқда.

Маълумот учун, 13 сентябрга ўтар кечаси Арманистон ва Озарбойжон чегарасида отишма содир бўлди. Икки томон вазият кескинлашувида бир-бирини айблади. Арманистон Хавфсизлик кенгашини чақирган Пашинян кенгаши йиғилиши олдидан Россия президенти Путинга қўнғироқ қилди.

Озарбойжон томони кескинлик бошланишига Арманистон томонидан ўт очилгани сабаб бўлганини билдирди. Турк нашрлари ўз манбаларига таяниб Озарбойжон Қорабоғда ҳарбий амалиёт бошлашга тайёрланаётганини ёзди. Ҳудуддаги Россия ҳарбий базасида ҳам кескинлик фонида тревога сиреналари чалинган.

Мавзуга оид