Ўзбекистон | 07:29 / 04.10.2022
8927
1 дақиқада ўқилади

Қизилқум қўриқхонасидаги камера объективига Ўрта Осиё қундузи муҳрланди 

Ўзбекистонда ҳайвонларнинг яна бир ноёб тури тасвирга олинди.

Видеодан кадр

Ўрта Осиё қундузи йўқ бўлиб кетаётган, Қизил рўйхатга ва Ўзбекистон Қизил китобига киритилган сутэмизувчи ҳайвон тури ҳисобланади. 

Давлат экология қўмитаси тасарруфидаги Қизилқум давлат қўриқхонаси ходимлари томонидан қўриқхона ҳудудида бир неча бор учратилган бўлса ҳам тасвирга олишнинг имкони бўлмаган.

Қўмита томонидан тақдим этилган фотоқопқонлар орқали қундуз тасвирга олинди ҳамда қўриқхонанинг ҳайвонот дунёси яна бир турга бойигани аниқ маълумот сифатида киритилди.

Ўрта Осиё қундузи ўтган аср ўрталаригача Сирдарё, Зарафшон, Амударё ва унинг қуйилишида кенг тарқалган. Сўнгги ярим асрда ареали кескин қисқарган, ушбу тур фақат Ҳисор-Олой тоғи дарёсидагина қайд этилган. Ғарбий Тянь-Шанда борлиги ҳақида маълумотлар йўқ. 

Ўрта Осиё қундузи тошқин тоғ дарёлари, шунингдек, текислик дарёлари ва қайир кўлларида ҳаёт кечиради. Балиққа бой чучук сув ҳавзалари яшаши учун қулай муҳит ҳисобланади.

Мавзуга оид