Лукашенко Путинга трактор совға қилди, Раҳмон эса қовун-тарвуз пирамидасини
Беларус президенти Александр Лукашенко россиялик ҳамкасби Владимир Путиннинг 70 йиллигига трактор совға қилди.
У Belarus 1523.3 русумли, сеялкали тракторни олиш имконини берувчи сертификатни Россия президентига топширди ва у билан ғалла экиш мумкинлигини, шунингдек, ҳосилни Польша президенти Анжей Дуда ва бош вазири Матеуш Моравецкига юборишини айтди.
«Ғалла экамиз ва яна бошқа нарсаларни. Ҳосил олиб, оч қолмасликлари, Украинадаги ғаллани ўмармасликлари учун Дудага ёки Моравецкига, Европага юборамиз», деб изоҳлади Лукашенко ўз совғасини.
Хабар берилишича, Тожикистон президенти Имомали Раҳмон Владимир Путинга қовун ва тарвуз, шунингдек, бошқа мевалардан ясалган композицияларни совға қилган.
Мавзуга оид
07:50
Анапа аҳолиси мазут тўкилиши сабабли Путинга мурожаат билан чиқди
14:14 / 23.12.2024
Кремлда Путин ва Словакия бош вазири ўртасида учрашув бўлиб ўтди
10:43 / 23.12.2024
Трамп Путин у билан Украина масаласида учрашмоқчи эканини маълум қилди
00:02 / 22.12.2024