Ўзбекистон | 16:00 / 04.12.2022
10370
1 дақиқада ўқилади
Қамчиқ довонида ҳафта давомида қор ёғиши кутилмоқда
«Қамчиқавтойўл» ихтисослаштирилган йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси ҳайдовчиларни довон йўлида ноқулай об-ҳаво бўлишидан огоҳлантирди.
Маълум қилинишича, А-373 М-39 Гулистон—Бўка—Ангрен—Қўқон—Андижон орқали—Ўш автомобиль йўлининг Қамчиқ довонидан ўтган қисмида 4 декабрдан бошлаб ҳафта давомида қор ёғиши кутилмоқда.
Айни пайтда автотранспорт воситалари икки томонлама хавфсиз ҳаракатланмоқда.
«Қамчиқавтойўл» матбуот хизмати довон орқали ҳаракатланадиган ҳайдовчилардан барча хавфсизлик чораларини кўришларини, автотранспорт воситалари шиналарини қишгисига алмаштиришларини тавсия қилди.