Ўзбекистон | 14:24 / 06.12.2022
10234
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда икки бош отни ўғирлашда гумонланган шахслар қўлга олинди

Тошкент шаҳрида икки бош отни ўғирлаб кетган шахслар ушланди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар бермоқда.

Фото: ИИББ

Янгиҳаёт тумани ИИО ФМБга келиб тушган хабарга кўра, жорий йил 28 ноябрь куни номаълум шахслар 18 ёшли Ф.Ғ.га тегишли жами 28 000 000 сўмлик 2 та отни ўғирлаб, воқеа жойидан яширинган. 

Кўрилган чора-тадбирлар натижасида, ушбу жиноятни содир этишда гумон қилинган 34 ёшли Ш.Х. ва 22 ёшли Х.С. аниқланиб, қўлга олинган. Отлар эгасига қайтарилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Жиноят кодекси 169-моддаси (Ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчиларга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси танланган. Тергов давом этмоқда.

 

Мавзуга оид