Ўзбекистон | 10:21 / 07.12.2022
5535
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон Хитойдан 21 минг тонна чой сотиб олди

Хитойдан импорт қилинган айрим турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари тўғрисида маълумот берилди.

Фото: Shutterstock

Ўзбекистонга 2022 йил январь-октябрь ойларида Хитойдан импорт қилинган айрим турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари ҳажмида чой биринчи ўринни эгаллади – 21,6 минг тонна.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, ундан кейинги ўринлардан мос равишда 1,9 минг тонна ҳамда 729 тонна миқдорда сотиб олинган мандарин ва олма жой олди.

Ушбу кўрсаткич қолган озиқ-овқат маҳсулотлари кесимида қуйидагича кўринишга эга:

  • маккажўхори – 659 тонна;
  • какао ва шоколад – 563 тонна;
  • ўсимлик ёғи – 556,5 тонна;
  • қандолат маҳсулотлари – 201 тонна;
  • қаҳва – 67,5 тонна;
  • балиқ ва денгиз маҳсулотлари – 46,5 тонна;
  • сут маҳсулотлари – 27,2 тонна.

Мавзуга оид