Иқтисодиёт | 11:53 / 10.01.2023
2657
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ўтган йили Хитойдан энг кўп автомобиль сотиб олган

2022 йилнинг январь-ноябрь ойларида Ўзбекистон 33 та хорижий давлатдан енгил автомобиллар импорт қилган.

Давлат статистика қўмитаси маълумотига кўра, 11 ойда Ўзбекистон енгил автомобилларни энг кўп импорт қилган давлатлар орасида Хитой биринчи ўринни эгаллади – 10 минг 71 та.

Ундан кейинги ўринлардан мос равишда 8 минг 531 та ҳамда 6 минг 395 та енгил автомобиллар импорт қилинган Жанубий Корея ва Қозоғистон жой олди.

Ушбу рўйхатда, шунингдек, Россия (1 минг 499 та), АҚШ (491 та), Япония (151 та), БАА (127 та), Германия (122 та) ҳам қайд этилган.

Мавзуга оид