Ўзбекистон | 17:16 / 23.01.2023
13192
1 дақиқада ўқилади

ФВВ аҳолига кўллар устидаги музларда учмасликни тавсия этди

Ўзбекистон бўйлаб ариқ, дарё, кўл, ҳаттоки шаршаралар музлаши кузатилди.

Фото: Мингбулоқ тумани ҳокимлиги

Ҳаво ҳарорати кескин тушиб кетиши ортидан республиканинг бир қатор ҳудудларидаги йирик дарёлар, кўллар, ҳаттоки шаршаралар музлаши кузатилди. Шу муносабат билан Фавқулодда вазиятлар вазирлиги аҳолига мурожаат қилиб, уларни огоҳликка чақирди.

Унга кўра, ушбу ҳудудларда аҳоли, айниқса, ёш болалар кўнгил очиш мақсадида коньки ва чаналарда учмоқда.

«Сўнгги кунларда ҳаво ҳарорати анчайин илиқлашган бўлса-да, кўлларни қоплаган музлар эриб кетгани йўқ. Республика ҳудудларидаги кўлларнинг муз қопламалари қалин бўлмагани сабабли ёрилиш эҳтимоли юқори. Бу эса муз устида учаётганлар ҳаёти учун хавфли ҳисобланади»,  дейилади вазирлик хабарида.

Фото: Мингбулоқ тумани ҳокимлиги

Шу муносабат билан аҳоли кўллар устидаги музларда учмасликка чақирилди.

Бундан олдинроқ Наманган вилоятининг Мингбулоқ туманида ҳосил бўлган сунъий кўл музлаб, аҳолининг севимли масканига айлангани хабар қилинганди.

Мавзуга оид