Ўзбекистон | 13:18 / 31.01.2023
11950
1 дақиқада ўқилади

Рақамли технологиялар вазирлиги раҳбариятида тайинловлар амалга оширилди

Ўзбекистон Рақамли технологиялар вазирлиги тизимида лавозим тайинловлари амалга оширилди.

Олег Пекос

Президент қарори билан Олег Пекос рақамли технологиялар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Шунингдек:

  • Жамол Махсудов рақамли технологиялар вазирининг ўринбосари лавозимига;
  • Рустам Каримжонов рақамли технологиялар вазирининг ўринбосари лавозимига (аввал — халқ таълими вазирининг ўринбосари эди);
  • Шуҳрат Қодиров Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги директори лавозимига;
  • Аъзам Абдуллаев Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат инспекцияси бошлиғи лавозимига тайинланди.
  • Бундан ташқари:
  • Дониёр Рустамов бошқа ишга ўтиши муносабати билан ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг ўринбосари лавозимидан;
  • Жамшид Эгамбердиев бошқа ишга ўтиши муносабати билан ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг ўринбосари лавозимидан озод этилди.

Аввалроқ Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги негизида ташкил этилган Рақамли технологиялар вазирлигига АКТ раҳбари бўлиб келган Шерзод Шерматов тайинланганди.

Мавзуга оид