Ўзбекистон | 18:55 / 09.02.2023
24260
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда коммунал хизмат ходими тупроқ босиб қолиши оқибатида ҳалок бўлди

Сув қувурини таъмирлаш чоғида чилангар ходим бахтсиз ҳодиса қурбони бўлди.

Фото: Бош прокуратура

Тошкент шаҳри, Олмазор туманида 8 феврал куни «Сув таъминоти» ходими тупроқ босиб қолиши оқибатида ҳалок бўлди. Бу ҳақда Бош прокуратурага таяниб Qalampir хабар берди.

Қайд этилишича, туманнинг Университет маҳалласида «Сув таъминоти» ходимлари аҳолининг мурожаатига асосан 600 мм қувур ёрилгани бўйича носозликни бартараф этиш учун борган. Иш жараёнида чилангар бўлиб ишлаган Т.К. (1984 йилда туғилган) тупроқ босиб қолиши оқибатида ҳалок бўлган. Воқеа жойига тергов-тезкор гуруҳи аъзолари бориб, ҳудудни кўздан кечирган. Шунингдек, ҳолат юзасидан суд-тиббий экспертизаси тайинланган.

Бош прокуратура матбуот котиби хабарига кўра, ҳолат бўйича Олмазор туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид