Жиззахда бўри сўйган фуқаро жазоланди
Воқеа 2 йил олдин содир бўлгани аниқланган.
Икки йил олдин Жиззах вилояти, Янгиобод туманида бўри сўйган фуқаро жазога тортилди. Бу ҳақда Табиат ресурслари вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, ижтимоий тармоқларда Жиззах вилояти, Янгиобод туманида яшовчи фуқаро томонидан бўрининг сўйилиши акс этган суратлар тарқалган. Шундан сўнг, Табиат ресурслари вазирлиги Жиззах вилояти бошқармаси экологик инспекцияси томонидан ўрганиш олиб борилган. Натижада, ушбу воқеа 2 йил олдин содир бўлгани аниқланган.
Ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 90-моддаси, 1-қисмига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 3 млн сўм миқдорида жарима жазоси қўлланилган.
Мавзуга оид
07:24 / 17.12.2024
Жиззах ва Самарқанд вилояти ҳокимларига ўринбосарлар тайинланди
15:25 / 15.12.2024
Тошкент-Термиз йўлининг Жиззахдаги довондан ўтган қисмида юк автомобиллари ҳаракати вақтинча чекланди
18:54 / 10.12.2024
Жиззахда 1 млрд сўмлик қалбаки пул сотмоқчи бўлганлар ушланди
11:45 / 01.12.2024