Жаҳон | 19:57 / 08.04.2023
3818
1 дақиқада ўқилади

Гурбангули Бердимуҳаммедовнинг онаси вафот этди 

Ўғилобод-эже 86 ёшида Ашхободда қазо қилди. 

Ўғилобод-эже (марказда) Фото: Reuters

7 апрель куни Туркманистоннинг собиқ президент Гурбангули Бердимуҳамедовнинг онаси ва амалдаги давлат раҳбари Сердар Бердимуҳаммедовнинг бувиси Ўғилобод-эже 86 ёшида Ашхободда вафот этди. 

У 1937 йил 15 июнь куни Гўкдепа этрапининг Бобороп қишлоғида туғилган. Маликгули Бердимуҳаммедов билан турмуш қуриб, 6 нафар фарзандни тарбиялаган. 2021 йилда Маликгули вафот этгач, бева қолган эди. 

Президент оиласида бошқа аёллар каби, Ўғилобод-эже омма олдида камдан-кам ҳолларда кўриниш берар эди. 

2018 йилда Гурбангули Бердимуҳаммедов онасига атаб китоб ёзган.  

Мавзуга оид