Марказий Осиё шифокорларининг маоши таққослаб кўрилди
Ўзбекистон шифокорлари бу кўрсаткич бўйича Марказий Осиёда учинчи ўринда.
Ўзбекистон шифокорларининг ўртача маоши 2,6 млн сўмга ($231) тенг, бу Марказий Осиё давлатлари ичида учинчи кўрсаткич, деб ҳисобламоқда Asia-Plus.
Энг юқори маош қозоғистонлик шифокорларга тегишли бўлиб, 416 минг тенге ёки 923 АҚШ долларига тенг.
Иккинчи ўринда - туркманистонлик шифокорлар. Уларнинг ўртача маоши 548-1580 манат ёки 156-451 АҚШ долларини ташкил қилади.
Тўртинчи ўринда – қирғизистонлик шифокорлар. Уларнинг ўртача маоши 19,3 минг қирғиз сўми ёки 221 АҚШ долларига тенг.
Энг паст маошни тожикистонлик шифокорлар оляпти. Уларнинг ўртача маоши 1550 сомоний ёки 142 АҚШ долларига тенг.
Хабарга кўра, малака даражасига, иш стажига ва навбатчилик кунларининг сонига қараб, Марказий Осиёнинг барча мамлакатларида шифокорлар соғлиқни сақлаш муассасаларининг пулли хизматлари ҳисобига иш ҳақига қўшимча ҳақ олади.
Мавзуга оид
16:51 / 12.12.2024
Америкалик таҳлилчилар Трампга Марказий Осиёни эътиборсиз қолдирмасликни таклиф қилди
18:38 / 11.12.2024
Марказий Осиёда одам савдоси кўрсаткичлари пасаймаяпти – БМТ
16:43 / 07.12.2024
Марказий Осиё аҳолиси сони 80 миллиондан ошди
16:33 / 25.11.2024