“Менинг йўлим” лойиҳасининг таклиф киритиш босқичи якунланди
“Менинг йўлим” лойиҳасининг таклиф киритиш босқичи якунланди. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги хабар берди.
27 апрель куни соат 18:00 да “Очиқ бюджет” ахборот порталида эълон қилинган “Менинг йўлим” лойиҳасининг жорий йилги мавсумига таклиф киритиш жараёни якунланган.
Туман (шаҳар) бюджетларида ҳудудий ички йўлларни таъмирлаш учун режалаштирилган маблағларнинг камида 50 фоиз қисмини фуқаролар фикри асосида йўналтирилишини таъминлаш мақсадида ташкил этилган лойиҳанинг ушбу мавсуми учун республика бўйича 10 317 та ташаббусли таклиф рўйхатга олинган.
Киритилган таклифларга овоз бериш жараёни бугундан бошланиб, 7 май куни соат 18:00 га қадар давом этади.
“Менинг йўлим” лойиҳасининг жорий йилги мавсумини молиялаштириш учун бюджетдан 312 миллиард сўмдан ортиқ маблағ ажратилган.
Мавзуга оид
15:43 / 05.12.2024
Ўзбекистон қишлоқ хўжалигида ХМИ иштирокида 2 млрд долларлик лойиҳалар амалга оширилмоқда
13:56 / 04.12.2024
«Бир миллион дастурчи» лойиҳасида энг яхши натижа кўрсатган мактабга электромобил берилади
13:29 / 07.11.2024
Ўзбекистон ва Хитой аниқ қўшма лойиҳаларни ишлаб чиқишни режалаштирмоқда
14:30 / 02.11.2024