Ўзбекистон | 12:19 / 29.04.2023
14374
1 дақиқада ўқилади

Нурафшон шаҳрига янги ҳоким тайинланди

Тошкент вилоятининг маъмурий маркази бўлмиш Нурафшон шаҳрига янги ҳоким тайинланди. Бу ҳақда "Давлат бошқаруви" канали хабар бермоқда.

Қайд этилишича, Илҳом Қиличхонов Нурафшон шаҳри ҳокими сифатида иш бошлади. 

Илҳом Қиличхонов тайинловга қадар Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси бошлиғи ўринбосари вазифасини бажарувчиси лавозимида ишлаган.

Аввалроқ Kun.uz Нурафшон шаҳри ҳокими Музаффар Солиев ишдан олингани тўғрисида хабар берганди.

Kun.uz манбасига кўра, собиқ ҳоким айни дамда терговга жалб этилган бўлиши мумкин. Бунга сабаб унинг уй-жой коммунал хўжалик вазири лавозимида ишлаб келган даври билан боғлиқ экани айтилмоқда. Бош прокуратура бу ҳақда маълумотга эга эмаслигини билдирган.

Музаффар Солиев 2017 йил 5 июлдан 2021 йил январигача уй-жой коммунал хизматлар вазири лавозимида ишлаган. У Вазирлар Маҳкамасида ўтказилган танқидий йиғилишдан кейин ишдан олинган эди. 2021 йил 15 январда эса Нурафшон шаҳри ҳокими лавозимига тайинланган.

Мавзуга оид