Ўзбекистон | 13:12 / 02.05.2023
18698
1 дақиқада ўқилади

Навоий вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Исломиддин Норимов вилояти ҳокими ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Фото: Навоий вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

Вилоят ҳокимлиги хабарига кўра, Норимов Исломиддин Номоз ўғли 1991 йилда Самарқанд вилоятида туғилган. Маълумоти олий, 2015 йилда Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтининг бакалавр босқичини, 2021 йилда Жанубий Кореянинг Сеул университети магистратура бўлимини тамомлаган.

У лавозимга тайинлангунга қадар Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Ахборот-таҳлил бош бошқармаси ахборот таъминоти бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Олдинроқ Навоий вилояти ҳокимига жамоат ташкилотлари ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ҳам ўринбосар тайинланганди

Мавзуга оид