ISW: Россия Кремлга дронлар ҳужумини саҳналаштирган бўлиши мумкин
Америка урушни ўрганиш институти (ISW) таҳлилчилари фикрича, Россия томони жамиятни кенгроқ сафарбар қилиш учун шароит яратиш мақсадида Кремлга учувчисиз учоқлар ҳужумини саҳналаштирган бўлиши мумкин.
ISW ҳисоботида қайд этилишича, учувчисиз учоқлар Москвада ўрнатилган ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларининг бир неча қатламини енгиб ўта олиши даргумон эди.
Кремл узра дронлар портлашининг нисбатан яхши тасвирлари ҳам шубҳаларни кучайтиради.
"Кремлнинг воқеага зудлик билан, изчил ва мувофиқлаштирилган муносабати ҳужумнинг ички томондан шундай уюштирилганлигидан далолат берадики, бунда унинг эҳтимолий сиёсий оқибатлари шармандаликдан кўра кўпроқ", дея таъкидлади ISW.
Шу тариқа, Кремл Украинадаги урушни Россия учун тўғридан тўғри экзистенциал таҳдид сифатида кўрсатиш учун ахборот кампаниясини кучайтириш ниятида, дея хулоса қилади таҳлилчилар.
Мавзуга оид
12:55 / 21.12.2024
Татаристон бўйлаб дронлар ҳужуми кузатилди
15:33 / 18.12.2024
АҚШдаги сирли дронлар: улар ҳақида нималар маълум?
16:14 / 14.12.2024
ОАВ: Германия узра РФ ҳарбий дронлари учиб ўтган бўлиши мумкин
15:12 / 13.12.2024