Украина нефт омборларини, Россия тинч аҳолини ўққа тутмоқда. Уруш суратлари
Украинадаги урушнинг 434-куни ўтди. Асосий маълумотлар:
- 3 майга ўтар кечаси иккита дрон Владимир Путиннинг Кремлдаги қароргоҳига ҳужум қилишга уринган. Россия ҳукумати бунда Украинани айблади; Киевдагилар ҳодисага алоқадорлигини рад этди ва бу РФ томонидан провокация бўлиши мумкинлигини тахмин қилди. Тергов қўмитаси терроризм тўғрисида жиноий иш очган.
- Россия қўшини Херсон областини ўққа тутди. Сўнгги маълумотларга кўра, тинч аҳоли вакилларидан 23 киши ҳалок бўлиб, 46 киши яраланган.
- Украин дронлари Брянск областидаги ҳарбий аэродромга ҳужум уюштирди. Ан-124 самолёти шикастланган. Жабрланганлар йўқ, регион расмийлари ҳодиса ҳақида хабар беришмаган.
- 3 майга ўтар кечаси Краснодар ўлкасининг Таман порти яқинидаги Волна посёлкасида нефт маҳсулотлари сақланадиган резервуар ёниб кетган. Бу ёнғинга ҳам дронлар ҳужуми сабаб бўлгани айтилган.
- 4 майга ўтар кечаси Краснодар ўлкаси ва Ростов областидаги нефтни қайта ишловчи заводларга дронлар ҳужуми такрорланди.
Кремлдаги Сенат саройи гумбазида дронлар ҳужуми асоратлари
Краснодар ўлкасида нефт омборига берилган зарба оқибатлари
3 майга ўтар кечаси дрон Қора денгиз соҳилида, Краснодардан тахминан 180 километр масофада жойлашган Волна посёлкасидаги нефт маҳсулотлари сақланувчи резервуарга зарба йўллади. Кубан губернатори Вениамин Кондратьевнинг хабар қилишича, аланга 1,2 минг квадрат метр майдонни қамраб олган, уни фақат 16 соат ўтиб ўчиришга муваффақ бўлинган.
4 майга ўтар кечаси ҳам дрон Краснодар ўлкасидаги яна бир объектга зарба берди — Ильский нефтни қайта ишловчи заводга. Зарбадан кейин бошланган ёнғин эрталабки соат бешга келиб ўчирилган. Тахминан шу вақтда яна бир дрон Ростов областининг Киселевка қишлоғидаги Новошахтинский зарба берган, бошқаси Воронеж области осмонида портлаган — бу айнан қаерда бўлгани ва қайси объект зарба нишони бўлиши мумкинлигига аниқлик киритилмаган.
Барча тўрт ҳолатда жабрланувчилар борлиги ҳақида хабар берилмаган. Москва ҳам, Киев ҳам ҳозирча бу ҳодисалар юзасидан муносабат билдирмади.
Херсон ўққа тутилиши оқибатлари
3 май тонгида Россия қўшинлари Херсон шаҳри ва Херсон областидаги бошқа аҳоли яшаш манзилларига зарбалар берди. Херсонда Вокзал майдони, темирйўл вокзали ҳудуди, ёнилғи қуйиш шохобчаси, завод, автохўжалик ва иккита савдо нуқтаси (улардан бири — шаҳарда ишлаб турган ягона гипермаркет) зарбаларга йўлиққан.
Област ҳарбий маъмурияти раҳбари Олександр Прокудин томонидан эълон қилинган сўнгги маълумотларга кўра, Херсон шаҳрида тинч аҳоли вакилларидан 23 киши ҳалок бўлиб, 46 киши яраланган (улар орасида икки бола ҳам бор).
Донбасс шимолидаги украин ҳарбийлари
Киевда сакура гуллади
Мавзуга оид
22:14 / 21.12.2024
Украинада аскарлар етишмаётгани сабаб ҳаво ҳужумидан мудофаа ҳарбийларини юбориш буюрилди
20:38 / 21.12.2024
Курск областининг Рилск шаҳри ўққа тутилди
18:44 / 21.12.2024
Зеленский бир қатор украиналик дипломатларни ишдан олди
15:13 / 21.12.2024