Жаҳон | 08:24 / 08.05.2023
6388
1 дақиқада ўқилади

Конгодаги сув тошқинлари 400 га яқин одамнинг ҳаётига зомин бўлди

Кучли ёмғир туфайли Жанубий Кивудаги дарёлар ўз қирғоқларидан тошиб кетди. Юзлаб уйларни сув олиб кетган, Конго ДРда мотам эълон қилинди.

Фото: Reuters

8 май, душанбага ўтар кечаси Конго Демократик Республикасида сув тошқинлари ва кўчкилар оқибатида камида 394 киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда AFP ва dpa. Бу рақамларни мамлакат шарқидаги энг кўп жабрланган Калеҳе тумани маъмурияти ходими Томас Бакенга келтирди.

Ҳафта охирида кучли ёмғир Жанубий Кивудаги дарёлар қирғоқларини ёриб ўтган ва камида юзлаб уйларни сув ювиб кетган. 8 май куни мамлакатда ҳалок бўлганлар хотирасига бир кунлик мотам эълон қилинди.

Жанубий Кивуда, шунингдек, қўшни Руанда ва Угандада ҳалокатли тошқинлар тез-тез учрайди. Руандадаги охирги сув тошқини камида 127 кишининг ҳаётига зомин бўлди. Сув тошқинлари одатда йилига икки марта минтақага келадиган ёмғирли мавсумлар билан бирга кузатилади.

Мавзуга оид