Диққатни жамлаш ва хотирани яхшилашнинг оддий усули айтилди
Финландиядаги Ҳелсинки университетининг янги тадқиқотига кўра, яшаш жойларида қуёш нурининг узоқ вақт таъсир қилиши ўрта ёшда когнитив функцияларга ижобий таъсир кўрсатади. Тадқиқот Scientific Reports журналида чоп этилди.
Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, қуёш нури ақлий саломатликда ҳимоя ролини ўйнаши, хотира, диққат ва бошқа когнитив қобилиятларга таъсир қилиши мумкин.
Тадқиқотга ҳар томонлама когнитив баҳолашдан ўтган, ўз одатлари ва турмуш тарзи ҳақида бир неча марта сўровномаларни тўлдирган 1838 иштирокчи (тадқиқот бошланганидан 2 ой, 1 йил, 2 йил ва 5 йил ўтгач) қатнашди.
Муаллифлар 1 йил ёки ундан кўпроқ вақт давомида хонадон ичида қуёш нури остида бўлиш идрок, визуал хотира ва ассоциатив ўрганиш, визуал ишлов бериш ҳамда эътиборни яхшилаш билан боғлиқлигини аниқлади.
Бироқ, тадқиқотчилар 2 ойдан бир йилгача бўлган қисқа вақт оралиғини кўриб чиқишганда, улар қуёш нури таъсири ва когнитив функциялар ўртасида ҳеч қандай муҳим боғлиқлик топмадилар. Бу шуни кўрсатадики, турар жой биноларида қуёш нурлари умумий когнитив функцияга аста-секин таъсир қилади.
Мавзуга оид
00:33 / 13.12.2024
Финландия сафарбарликдан қочган россияликларга бошпана бермай қўйди
11:29 / 09.12.2024
Олимлар узоқ муддатли хотирани шакллантиришнинг янги усулларини кашф қилди
11:42 / 04.12.2024
Финландияда кабеллар узилишида жиноий мақсад аниқланмади
17:16 / 03.12.2024