Ўзбекистон | 08:08 / 11.07.2023
6752
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда Бўзсув каналида чўкаётган фуқаро қутқариб қолинди

ФВВ қутқарувчилари фуқарони каналдан олиб чиқиб, ҳаётини сақлаб қолган. 

Фото: ФВВ

Кеча, 10 июль куни соат 14:51 да Тошкент шаҳар ФВБ Тезкор бошқарув маркази навбатчи-диспетчерлик хизматининг 101 қисқа рақамига хабар келиб тушган.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабарига кўра, унда Юнусобод тумани, ТҲАЙ кўчаси «Орзу» кафеси олдидан оқиб ўтувчи Бўзсув каналида фуқаро чўкиб кетаётгани маълум қилинган.

Зудлик билан воқеа жойига ФВВ қутқарувчилари етиб борган. 

Маълум бўлишича, фуқаро спиртли ичимлик истеъмол қилиб, чўмилиш мақсадида сувга тушган ва ўз эҳтиётсизлиги натижасида хавфсизлигини таъминлай олмай чўкаётган бўлган. 

ФВВ қутқарувчилари фуқарони каналдан олиб чиқиб, ҳаётини сақлаб қолган. Шундан сўнг психологик ёрдам кўрсатилиб, тушунтириш ишлари олиб борилган.

Мавзуга оид