Ўзбекистон | 10:44 / 21.07.2023
6756
1 дақиқада ўқилади

Сурхондарёнинг икки туманида табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилди

Таъмирлаш ишлари сабабли Ангор ва Шўрчи туманларида табиий газ етказиб бериш вақтинчалик тўхтатилди.

Фото: Kun.uz

“Ҳудудгаз Сурхондарё” газ таъминоти филиалининг хабарига кўра, 2023-2024 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш мақсадида газ қувурларини мукаммал таъмирлаш ишлари амалга оширилади.

Шу муносабат билан бугун, 21 июл куни соат 08:00дан 17:00га қадар Ангор туманида, соат 10:00дан 16:00гача Шўрчи туманида барча истеъмолчиларига табиий газ етказиб бериш вақтинчалик тўхтатилди.

Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг табиий газ таъминоти қайта тикланади, дейилади Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати маълумотида.

Мавзуга оид