Миришкор туманига янги ҳоким тасдиқланди
Туманнинг олдинги ҳокими Шерали Санаев июл ойида президент видоеселекторида ишдан олинганди.
Бугун, 3 август куни халқ депутатлари Миришкор тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Вилоят ҳокими Муротжон Азимов иштирок этган сессияда ташкилий масала кўриб чиқилди.
Сессияда депутатлар Файзулла Қурбонович Ғуломовни Миришкор тумани ҳокими лавозимига тасдиқлашди.
Файзулла Ғуломов 1974 йилда Миришкор туманида туғилган. Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институтини тамомлаган.
У тайинловга қадар Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг Қашқадарё вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.
Миришкор туманига 2020 йил октябридан буён раҳбарлик қилиб келган Шерали Санаев 2023 йил июлида президент раислигидаги йиғилишда ўндан ортиқ туман ва шаҳар ҳокимлари қаторида ишдан олинганди.
Мавзуга оид
12:40 / 19.12.2024
Жиззах вилоятига янги ҳоким тайинланди
11:02 / 15.12.2024
Тахтиқорача довони автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилди
17:52 / 11.12.2024
Тимур Ишметов Марказий Банк раиси этиб тайинланди
15:57 / 10.12.2024