Ўзбекистон | 14:54 / 06.09.2023
28583
1 дақиқада ўқилади

Бухорода юк машинаси тепловоз билан тўқнашди. Ҳайдовчи вафот этган

Ҳодиса 5 сентябрь куни эрталаб Олот туманида, қўриқланмайдиган темирйўл кесишмасида содир бўлган.

Фото: Видеодан скриншот

Ҳолат юзасидан “Бухоро минтақавий темирйўл узели” УК расмий маълумот берди.

Маълум қилинишича, 5 сентябр куни соат 8:35лар атрофида Олот-Қоракўл темирйўл бекатлари оралиғи 4044 километр 1-пикетда жойлашган қўриқланмайдиган темирйўл кесишмасида Ш.Ш. бошқарувидаги локомотив Ж.А. бошқарувидаги “HOWO” юк машинаси билан тўқнашган. Тўқнашувга юк машинаси ҳайдовчисининг эҳтиётсизлиги сабаб бўлган.

Ҳодиса оқибатида юк машинаси ҳайдовчиси воқеа жойида вафот этган.

Тегишли раҳбарлар ва соҳа мутахассислари воқеа жойида ўрганиш олиб борган. Ўрганиш натижасида қўриқланмайдиган темирйўл кесишмасида тегишли йўриқномага асосан темирйўлга тааллуқли бўлган барча қурилма ва жиҳозлар ўрнатилгани ҳамда соз ҳолатда ишлаб тургани аниқланган.

Олдинроқ Сурхондарёда поезд “Жигули”ни уриб кетганди.

Мавзуга оид