Ўзбекистон | 08:30 / 09.11.2023
3952
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон президентининг махсус вакили Хитой элчиси билан учрашди

Афғонистоннинг энг яқин қўшнилари гуруҳига аъзо давлатлар ўртасидаги ҳамкорлик юзасидан фикр алмашилди.

Фото: ТИВ

Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Эргашев Хитой элчиси Юй Цзюн билан учрашди.

ТИВ маълумотига кўра, мулоқот чоғида Афғонистон йўналишидаги Ўзбекистон–Хитой муносабатларининг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.

Афғонистон инқирозини тинч йўл билан ҳал этиш ва ушбу мамлакатга имкон қадар тезроқ гуманитар ёрдам кўрсатиш мақсадида Афғонистоннинг энг яқин қўшнилари гуруҳига аъзо давлатлар ўртасидаги ҳамкорлик юзасидан атрофлича фикр алмашилди.

Мавзуга оид